Тошкентда ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл қамалди

1 дақиқа ўқиш302
Тошкентда ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл қамалди

Тошкент шаҳрида ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл суд ҳукми билан бир ярим йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар берди суд манбалари.

Низо апрель ойида Юнусобод туманида содир бўлган бўлиб, у ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Маълумотларга кўра, Спарк ва Матиз автомобиллари ўртасидаги кичик йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг аёл ҳайдовчи асабийлашиб, Матиз ҳайдовчисига болға билан ҳужум қилган.

Видеолавҳада у автомашинасидан тушиб, бошқа ҳайдовчининг ойналарини синдириши ва бошига бир неча марта зарба бериши акс этган. Натижада жабрланувчи енгил мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Суд жараёнида ҳар икки томон бир-бирини жанжални бошлаганликда айблади. Аёл эса ҳаракатини ҳимоя сифатида изоҳлаб, ҳодисада темир болға ишлатганини тасдиқлади.

Олий суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича айбдор деб топилиб, бир йил олти ойга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, у жабрланувчига етказилган зарар учун 5 миллион 300 минг сўм товон тўлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?