Болалар орасида ўткир респираторли вирус тарқаляптими?

Болалар орасидаги вирус мавсумий шамоллашнинг одатий кўриниши, деб UZ24.uz хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатга расмий муносабат билдириб, аҳолига ортиқча хавотирга тушмасликни тавсия қилди.
Маълум қилинишича, бу йил шамоллаш мавсуми одатдагидан кечроқ — октябрь ойи охирида бошланган. Беморларда нафақат иситма ва йўтал, балки ич кетиш ва қайт қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
Бу эса вирус штаммларининг ўзгарувчанлиги билан изоҳланади. Вазирлик бу ҳолатни COVID-19 билан боғлаш нотўғри эканини, ушбу вирус эндиликда оддий респиратор инфекцияга айланганини таъкидлади.
Ҳозирда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор. Шифохоналарда дори-дармон, жой ва зарурий захиралар етарли. Жараён доимий мониторинг остида олиб борилмоқда.
- #Вирус Мавсумий
- #Соғлиқни Сақлаш
- #Эпидемиологик Вазият
- #C O V I D-19 Инфекция
- #Шамоллаш Ҳолатлари
- #Вирус
- #Шамоллаш
- #Соғлиқ
- #COVID-19
- #Эпидемиология
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…