Ўзбекистонда онлайн бизнес ривожланиши учун ҳал қилиниши керак бўлган жиддий масалалар бор. Ана шу масалаларни 3, 4-5 йил ичида ҳал қилишимиз керак, деб ҳисоблайди Анвар Ирчаев.
«Orient Capital Management» компанияси директори Анвар Ирчаев MFactor лойиҳаси доирасида инқироз даврида молиявий бошқарув мавзусида ўз фикрларини билдирди.
«Сўнгги кўрсатувларда кўп эшитдик, энди буёғига офлайн бўлмайди, одамлар онлайнга ўрганди, ҳамма нарса онлайнга ўтиб кетди деган [фикрлар бўлди]. Мен бу ғояга унча қўшилмайман», дейди Анвар Ирчаев.
У Ўзбекистонда онлайн бизнес ривожланишига тўсқинлик қиладиган масалаларни санаб ўтди.
«Онлайн бизнес ривожланиши учун Ўзбекистонда 2-3та жиддий масалалар бор. Ана шу масалаларни балки 3, 4-5 йил ичида ҳал қилишимиз керак.
Биринчи масала бу – интернет йўқлиги, интернет тезлигининг пастлиги. Интернетнинг кириб бориш кўрсаткичи кам. Ўзбекистон бўйича кенг полосали интернетнинг кириб бориши 7-10 фоиз. Қозоғистон ёки Россияда бу 70-80 фоизгача борган. Россияда 1999-2000-йилларда интернетнинг кириб бориши 7-9 фоиз бўлган. У пайтда ўзим ҳам Москвада ишлаганман, у вақтда Россияда онлайн бизнес бўлмаган. Шунинг учун Ўзбекистонда онлайн бизнес бўлиши менимча жуда катта масала.
Иккинчи сабаб – Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ жуда кам. Бу кам дегани одамларнинг сотиб олиш қобилияти ҳали жуда паст. Сотиб қолиш қобилиятининг пастлиги ўртача чекнинг суммаси паст дегани. Россияда онлайн етказиб беришнинг ўртача чеки 70-80 доллар. Ўзбекистонда ўртача чекнинг ўртача суммаси балки 10 доллар, кўпи билан 20 доллар.
Ўзингиз ҳам ўйлаб кўришингиз керак: шу 20 доллардан онлайн маркет неча фоиз пул топяпти? Менимча, уларнинг маржаси 3 фоиз. 20 доллардан 3 фоиз дегани бу – 70 цент. Яъни бир одамнинг ишини битир, пакетларга йиғ, уни етказиб берувчи билан етказганда 3 фоиз, 70 цент пул топяпти. Бу нарса чекланган. 70 центдан одам сони, кунига кўпайтирсангиз, компаниянинг ялпи тушуми қанча бўлади. Тушуми менимча, паст бўлса керак. Компаниянинг тушуми кам бўлганидан кейин у қандай ривожланади? Қандай қилиб одамларни ўргатади, қандай қилиб етказиб берувчиларга пул тўлайди, қаердан IT-технологияларга инвестиция киритади?
Объектив масалалар бор, биз шу масалаларни ечишимиз керак.
Учинчи масала – ҳамма онлайн масалалар рекламага бориб тақалади. Makro, Korzinka ’ни биламиз, ўтган-кетганда уларни кўрамиз. Ичига кириб, маҳсулот сотиб олиб, уйга олиб борайлик деймиз. Лекин онлайн сервисни йўлга қўйганда бу нарсани реклама қилиш керак. Реклама қилиб одамларга етказса, шунда одамлар бу нарсани билади»,дейди Анвар Ирчаев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар