Кападзе: Каннаваро билан муносабатларимизда ҳеч қандай муаммо йўқ

1 дақиқа ўқиш1.3K
Кападзе: Каннаваро билан муносабатларимизда ҳеч қандай муаммо йўқ

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва унинг ёрдамчиси Темур Кападзе ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Темур Кападзе “Sport TV” телеканалида эфирга узатилган “Gol” кўрсатувида гапирди.

Кападзе таъкидлашича, италиялик мутахассис билан иш жараёни жуда самарали ва ўзаро ҳурматга асосланган.
«Фабио билан муносабатларимиз соф ва самимий. У билан ҳеч қандай низо ёки тушунмовчилик бўлмаган. Аслида, унинг терма жамоага бош мураббий сифатида келиши мен учун табиий жараён эди — бу футболнинг ўзига хос қонуниятларидан бири. Каннаваро жуда катта тажрибага эга, футболчилик даврида энг нуфузли клублар шарафини ҳимоя қилган ва катта натижаларга эришган инсон. Шундай мутахассис билан бир жамоада ишлаш мен учун ҳам катта мактаб», — деди у.

Темур Кападзе шунингдек, Каннаваро билан ҳамфикрлик ва ўзаро ишонч муҳити мавжудлигини таъкидлади:
«Биз иккимиз ҳам футболчи бўлганмиз, шунинг учун бир-биримизни тез тушунамиз. У менинг фикримни тинглайди, мен эса унинг қарорларига ҳурмат билан қарайман. Терма жамоада иш жараёни жамоавийлик ва англашувга асосланган. Бу жамоа учун энг муҳим жиҳатлардан бири».

Маълумот учун, Темур Кападзе ҳозирда Каннаваро раҳбарлигидаги терма жамоа мураббийлар штабида фаолият юритмоқда. Итальян мутахассис иш бошлаганидан кейин Кападзе унинг яқин маслаҳатчиларидан бири сифатида жамоада қолдирилган.

Мутассадиларнинг фикрича, Кападзе ва Каннаваро ўртасидаги ишончли муносабат терма жамоа учун муҳим омил бўлиб, бу нафақат жамоа ички муҳитини барқарорлаштиради, балки ёш футболчилар билан ишлаш жараёнига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?