2 280
Ўзбекистоннинг бошқа давлатлардан олган қарзлари қайси соҳаларга йўналтирилиши маълум қилинди
Тошкентда 16 март куни ЭОАВМА давлат органлари, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирокида давлат ташқи қарзлари ва уларнинг сарфланиши бўйича очиқ мулоқотда Ўзбекистоннинг олган қарз маблағлари қайси соҳаларга йўналтирилаётгани ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» хабар қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, давлат ташқи қарзининг ҳажми 21,1 миллиард долларни ёки ЯИМнинг 36,5 фоизини ташкил этган. Олинган кредитлар жорий харажатларни қоплаш учун сарф этилмайди, балки йўллар, арзон уй-жойлар қуриш, энергетика соҳасини модернизация қилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга сарфланади.
Молия вазири Тимур Ишметовнинг сўзларига кўра, 2020 йилда электр энергетикасига 3,1 миллиард доллар, энергетика (нефть ва газ)га 2,6 миллиард доллар, транспортга 2,4 миллиард доллар, уй-жой коммунал хизматларига 2 миллиард доллар йўналтирилган.
Йиғилишда сўзга чиққан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев соҳада қуйидаги йирик лойиҳалар амалга оширилишини маълум қилган:
- 650 миллион долларга Навоий ИЭСнинг учинчи қурилмасини қуриш (электр энергиясини ишлаб чиқаришни 6–7 фоизга оширади);
- 1,32 миллиард долларга Талимаржон ИЭСни кенгайтириш (Қашқадарё вилоятини электр энергияси билан тўлиқ таъминлаб, қўшни вилоятларга ҳам электр етказиб берилади);
- 1,95 миллиард доллар эвазига Тўрақўрғон ИЭС қурилиши (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг қарийб 40 фоизини электр энергияси билан таъминлайди).
Таъкидланишича, кредитлар орқали амалга оширилаётган барча лойиҳалар Ҳисоб палатаси томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади, Олий Мажлис депутатлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.
Йиғилишда айтилишича, давлат ташқи қарзининг катта қисми узоқ муддат ҳамда имтиёзли фоиз ставкаларида тақдим этилган. Ўзбекистон халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан қарз маблағларини жалб қилишда консерватив ёндашувга ва хатарларни бошқариш тамойилларига амал қилади.
Шунингдек, ҳар йили имзоланган кредит шартномалари ҳажми камайиб келаётган бўлиб, 2019 йилда тахминан 9 миллиард доллар маблағ олинган бўлса, 2020 йилда 5,3 миллиард доллар, 2021 йил учун белгиланган лимит эса 5 миллиард долларни ташкил этади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги ташқи қарзи 5,4 миллиард долларга ошгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, давлат бюджетининг 2020 йил якуни бўйича даромад ва харажатлари миқдори маълум бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди