date

Флик: "Барселона"га ҳужумда самарадорлик етишмаяпти

Флик: "Барселона"га ҳужумда самарадорлик етишмаяпти
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг ҳозирги мавсумдаги муваффақиятсизлик сабабини аниқ билади. Якшанба куни "кўк-анорранглилар" "Эл-Класико"да Мадриднинг "Реал" жамоасига 1:2 ҳисобига мағлуб бўлишди.

Натижада турнир жадвалида "Реал" билан орадаги фарқ 5 очкога етди. Mundo Deportivo хабарига кўра, Фликнинг фикрича, ҳозирги "Барселона"нинг асосий муаммоси рақиб дарвозаси яқинида самарадорликнинг етарли эмаслигидир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда каталонияликлар Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритиб, Чемпионлар лигасида ярим финалгача етиб борган эди. Жамоа 2 ноябр куни ўз майдонида "Эльче"га қарши ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флик: "Барселона"га ҳужумда самарадорлик етишмаяпти