date

"Челси" Мало Гюсто билан шартномани узайтирмоқчи

"Челси" Мало Гюсто билан шартномани узайтирмоқчи
"Челси" ҳимоячи Мало Гюсто билан шартномасини узайтириш устида иш олиб бормоқда. Foot Mercato хабарига кўра, клуб ва футболчи ўртасида музокаралар аллақачон давом этмоқда.

Гюстонинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, аммо "Челси" яқин келажакда ушбу келишувни яна бир ёки икки йилга узайтиришни режалаштирмоқда, шу билан бирга футболчининг спорт лойиҳасидаги мақомини мустаҳкамлашни хоҳлайди. Шартнома узайтирилса, Гюстонинг маоши оширилиши кутилмоқда.

Мало Гюсто "Челси" сафида 96 ўйин ўтказган. Ушбу ўйинларда ҳимоячи гол ура олмаган, аммо 14 марта самарали пас берган.

Ҳозирда "Челси" Англия чемпионати турнир жадвалида тўққизинчи ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Челси" Мало Гюсто билан шартномани узайтирмоқчи