
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг "Барселона"га қарши ўйинда алмаштирилишига нисбатан қизғин реакцияси учун узр сўраганидан мамнун эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда El Chiringuito хабар беради. 
Шу билан бирга, Алонсо Винисиусга ҳар қандай эътирозлар ёки муаммоларни шахсан мураббий билан муҳокама қилиш зарурлигини таъкидлади. Аввалроқ матбуотда Винисиуснинг ўз баёнотида Хаби Алонсони атайлаб тилга олмагани, сабаби мураббийнинг унга нисбатан муносабатидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 
Мадриднинг "Реал" жамоаси Ла Лига доирасида "Валенсия"га қарши ўз уйида ўтказиладиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу ўйин шанба, 1 ноябр куни бўлиб ўтади. Ўйин бошланиши Тошкент вақти билан соат 01:00 га белгиланган.
Хаби Алонсо Винисиуснинг узридан мамнун...
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 