14:00 / 12.05.2021
28 256

«Бу кўзбўямачилик эмасми?» — давлат раҳбари соядаги иқтисодни танқид қилди


Фото: Президент матбуот хизмати
Таъкидланишича, соҳалар кесимида саноатда – 3 триллион сўм, савдо ва хизмат кўрсатишда – 2,1 триллион сўм, қишлоқ хўжалигида – 1,8 триллион сўм, қурилишда – 978 миллиард сўм, транспорт ва коммуникацияда – 547 миллиард сўмлик муаммоли кредитлар вужудга келган.

Президент Шавкат Мирзиёев кредитларни қайтариш бўйича масъулларга мурожаат қилди.
— Ҳудудлар кесимида Жиззах, Самарқанд Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг ҳар бирига қарийб 1 триллион сўмдан муаммоли кредитлар тўғри келмоқда.
Бу маблағларни қайтаришга Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор ва тижорат банклари раҳбарлари шахсан жавоб берадилар, — деди давлат раҳбари.

Президент иккинчи чорак якунига қадар қарздорликнинг 25 фоизи, йил якунигача эса 100 фоиз қайтарилиши лозимлигини таъкидлади.
— Бош вазир ўринбосаралари вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда ўз комплексига кирувчи корхоналарнинг муаммоли қарздорлигини тўлиқ хатловдан ўтказиб, иккинчи чорак якунига қадар уларнинг камида 25 фоизини, йил якунига қадар эса 100 фоиз қайтимини таъминлаш бўйича ҳудудлар ва тармоқлар кесимида жадвални тасдиқласин.

Бундан ташқари, оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича 466 миллиард сўмлик муаммоли қарздорликларни ундиришга Зохидов, Холхўжаев вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари билан бирга масъул ва жавобгар бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Қарздорлик Қорақалпоғистонда – 14 миллиард сўм, Андижон – 68 миллиард сўм, Бухоро – 13 миллиард сўм, Жиззах – 27 миллиард сўм, Қашқадарё – 39 миллиард сўм, Навоий – 24 миллиард сўм, Наманган – 67 миллиард сўм, Самарқанд – 44 миллиард сўм, Сурхондарё – 35 миллиард сўм, Сирдарё – 48 миллиард сўм, Тошкент вилояти – 19 миллиард сўм, Фарғона – 41 миллиард сўм, Хоразм – 16 миллиард сўм ва Тошкент шаҳрида – 10 миллиард сўм экани маълум қилинди.

Йиғилиш давомида Қашқадарё вилоятида – 477 та, Сурхондарё вилоятида – 463 та, Қорақолпоғистонда – 424 та, Хоразм вилоятида – 415 та, Наманганда – 414 та Андижонда – 370 та, Фарғонада – 356 та лойиҳа билан муаммоли ҳолат юзага келгани маълум қилинди.

Президент ушбу ҳолатни «кўзбўямачилик» дея баҳолади.
— Бу рақамлар ҳудуд ва тармоқлардаги лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, «кўзбўямачилик» учун амалга оширилаяпти, дегани эмас-ми?

Жойларда кредит ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг аксариятида инфратузилмага улаш, технолог, маркетолог топишда ёрдам бериш, маҳсулот бозорини топиш орқали, уни сотишга кўмаклашиш йўлга қўйиш бўйича бирорта тармоқ, ҳудуд, сектор ва тижорат банклари раҳбарлари тизимли ишларни ташкил этмаяптилар.

Қўчқоров, Умурзоқов, Қудбиев, Зохидов вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор ва тижорат банклари раҳбарлари билан бирга, икки ой муддатда ушбу корхоналар муаммоларини аниқлаб, уларни «соядан» чиқариш чораларини кўрсин, — деди давлат раҳбари.

Президент йиғилиш давомида рақамларни бўрттириб кўрсатиш ҳолатлари ва кредитларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича кунлик назорат ўрнатиш ҳамда айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича топшириқ берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Бу кўзбўямачилик эмасми?» — давлат раҳбари соядаги иқтисодни танқид қилди