date

Дунёдаги энг қашшоқ 10 та давлат рўйхати эълон қилинди

Дунёдаги энг қашшоқ 10 та давлат рўйхати эълон қилинди

Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилларига кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот бўйича дунёдаги энг қашшоқ давлатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка минтақасида жойлашган.

Қуйида 2025 йилдаги энг кам ЯИМга эга давлатлар рўйхати келтирилган:

🇸🇸 Жанубий Судан — 251 доллар,

🇾🇪 Яман — 417 доллар (Яқин Шарқдаги ягона давлат),

🇧🇮 Бурунди — 490 доллар,

🇨🇫 Марказий Африка Республикаси — 532 доллар,

🇲🇼 Малави — 580 доллар,

🇲🇬 Мадагаскар — 595 доллар,

🇸🇩 Судан — 625 доллар,

🇲🇿 Мозамбик — 663 доллар,

🇨🇩 Конго Демократик Республикаси — 743 доллар,

🇳🇪 Нигер — 751 доллар.

БМТнинг “2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари” доирасида қашшоқликни барча шаклларда тугатиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Ташкилот ривожланаётган мамлакатларда қашшоқликни қисқартириш, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва аҳолининг табиий ресурслардан тенг фойдаланишини таъминлайдиган миллий ҳамда минтақавий механизмларни яратиш устида ишламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг қашшоқ 10 та давлат рўйхати эълон қилинди