
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларидаги хўжаликлар қовун етиштиришда фаол иштирок этди ва умумий ҳосил қарийб 1 миллион тоннага яқинлашди.
Хусусан:
Фермер хўжаликлари ҳиссаси энг юқори бўлиб, улар томонидан 512,4 минг тонна қовун етиштирилган;
Деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларида эса 389,6 минг тонна ширин мева олинган;
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳам 51 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга эришган.
Қовун — нафақат маҳаллий бозорда талаб юқори бўлган, балки экспортбоп маҳсулот сифатида ҳам аҳамият касб этади. Ички бозорда харидоргирлиги, экологик поклиги ва шифобахш хусусиятлари туфайли, ҳар йили юртимизда қовун етиштириш ҳажми ортаётгани кузатилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.