Нейрофизиологлар: сўкиниш соғликка жиддий хавф туғдиради

1 дақиқа ўқиш612
Нейрофизиологлар: сўкиниш соғликка жиддий хавф туғдиради

Баъзи одамлар учун сўкиниш ҳиссиётни чиқариш ёки ҳимоя воситаси сифатида кўрилади. Аммо олимлар фикрига кўра, бу одат нафақат маданиятсизлик белгиси, балки соғлик учун ҳам хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Россиялик нейрофизиологлар сўкинишни асаб тизими учун “агрессия сигнали” сифатида қабул қилишини таъкидламоқда.

Марказий асаб тизими сўкинишни табиий мулоқот эмас, балки ҳужум сифатида қабул қилади ва инсон организмини фавқулодда ҳолат — стресс режимига ўтказади. Бу вазиятда мия қон айланишини ўзгартиради, гормонлар мувозанати бузилади, организм ҳимоя реакциясини ишга туширади.

Нейрофизиологлар таъкидлашича, бундай пайтда инсон ҳатто оғриқ ҳиссини ҳам вақтинча йўқотиши мумкин — бу стресс гормонлари таъсири билан боғлиқ. Аммо бу ҳолат узоққа чўзилса, тана жисмоний ва руҳий чарчоқни йиғиб боради.

Доимий асабий зўриқиш натижасида юрак-қон томир тизими қаттиқ босим остида қолади. Вақт ўтиши билан бу инфаркт, инсульт, гипертония ёки қандли диабет каби оғир касалликларнинг келиб чиқиш эҳтимолини оширади.

Мутаҳассислар таъкидлашича, сўкинишнинг кўп такрорланиши одамни нафақат стресс ҳолатида ушлаб туради, балки у билан мулоқотда бўлган атрофдагиларнинг ҳам руҳий ҳолатига салбий таъсир қилади. Чунки агрессив сўзлар мияда хавф ва тажовуз билан боғлиқ марказларни фаоллаштиради.

Психологлар инсондаги тўпланган негатив энергияни сўкинишсиз чиқаришнинг кўплаб усуллари мавжудлигини айтишмоқда: тоза ҳавода сайр қилиш, мусиқа тинглаш, нафас машқлари ёки шунчаки сукунатда бўлиш мия фаолиятини барқарорлаштиради.

Шундай экан, сўкинишни “ёниб чиқиш усули” деб билиш хато. Аксинча, бу организмни стрессга ботирадиган, соғломликни секин-асталик билан емирувчи омил ҳисобланади. Асабга ором, танга тинчлик керак бўлса — сўзни мулойим танланг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?