Фото: Shutterstock
2022 йилда жаҳон иқтисодиёти учун асосий муаммолар — коронавируснинг янги штамми пайдо бўлиши туфайли глобал иқтисодий тикланишнинг секинлашиши, ривожланган мамлакатлардаги сезиларли инфляция ва геосиёсий кескинлашув бўлиши мумкин. Бундай прогноз 28 август куни The Guardian газетасида чоп этилди.
Қайд этилишича, ноябрь ойида аниқланган «омикрон» штаммининг таъсири бутун дунё бўйлаб иқтисодиётнинг қатор тармоқларида аллақачон сезилмоқда, улар янги чекловлар шароитида фаолият олиб боришга мажбур бўлмоқда. BCA Research таҳлилий маркази иқтисодчиси Дҳавал Жошининг сўзларига кўра, яқин орада вируснинг янада хавфли варианти пайдо бўлиши эҳтимоли бор, бу эса турли мамлакатларда локдаунларни жорий этишнинг янги босқичини келтириб чиқариши мумкин.
Жаҳон иқтисодиётини ўсишдан тўхтатувчи яна бир омил ривожланган мамлакатлардаги юқори инфляция бўлиши мумкин. 2021 йилда энергия нархларининг ошиши ва ишчи кучи танқислиги туфайли юзага келган инфляциянинг тез ўсиши Англия банки, АҚШ Федерал захира тизими ва Европа Марказий банкига таъсир қилди.
2022 йилда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган яна бир омилни экспертлар Хитойдаги вазият деб атади. The Guardian газетасида қайд этилишича, яқин келажакда Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг «айниқса, Тайванга нисбатан миллатчилик риторикаси» ҳисобга олинса, мамлакат «иқтисод ва геосиёсат билан тўқнаш келиши мумкин».
Бундан ташқари, экспертлар миллий валюталарнинг қадрсизланиши туфайли Туркия ва Аргентина каби ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий инқироз хавфи борлигидан огоҳлантирди. Жаҳон иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви ва бунинг натижасида марказий банклар томонидан пул-кредит сиёсати чораларининг кучайтирилишидан келиб чиқилса, «молия бозорлари қулаши» ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар