
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Морган Роджерс клуб билан шартномасини узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, томонлар яқин кунларда келишувга эришиши кутилмоқда. Роджерс сўнгги ойлардаги ажойиб ўсишига қарамай, ҳали ҳам "Астон Вилла"нинг энг юқори маош олувчи футболчилари қаторига кирмайди.
Клуб энди унинг жамоа учун қанчалик муҳим эканлигини таъкидлаш мақсадида унга маошни сезиларли оширишни таклиф қилмоқда. Жорий мавсумда 23 яшли Роджерс барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар