
Германия чемпионати 8-турида "Хоффенхайм" жамоаси "Хайденхайм" устидан 3:1 ҳисобига ғалаба қозонди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Фисник Асслани жарима майдончасидан ташқарида аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди.
45-дақиқада Тим Лемперте мезбонларнинг устунлигини икки баравар оширди. 63-дақиқада эса Андрей Крамарич жарима майдончаси ичида зарба бериб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 3:0.
Меҳмонлар томонидан 75-дақиқада Штефан Шиммер нуфуз голини киритди. "Хоффенхайм" 13 очко билан 7-ўринда бормоқда, "Хайденхайм" эса атиги 4 очко билан турнир жадвали қуйи қисмида, олдинги ўриндан бир поғона юқорида жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар