date

“Тоттенхем” ҳимоячиси Ван де Вен етакчиликни ўз зиммасига олмоқда

“Тоттенхем” ҳимоячиси Ван де Вен етакчиликни ўз зиммасига олмоқда
“Тоттенхем” бош мураббийи Томас Франк жамоа ҳимоячиси Микки ван де Веннинг жорий мавсумдаги формаси ҳақида фикр билдирди. “Менимча, у ҳақиқатдан ҳам ўсишда давом этмоқда ва катта қадамлар ташламоқда.

Умуман олганда, мен ундан жуда мамнунман. У етакчилик вазифаларини тобора кўпроқ ўз зиммасига олмоқда, ҳимояда ҳам ўз тезлиги билан бирга аниқроқ позицияларни танлаш орқали яхшироқ ўйнаётганди. Бу мени жуда хурсанд қилмоқда”, – деди Франкнинг сўзларини The Spurs Express келтиради.

Жорий мавсумда 24 ёшли ван де Вен барча турнирларни ҳисобга олганда 13 ўйинда майдонга тушиб, 5 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

30 октябр куни “Тоттенхем” сафарда “Ньюкасл”га қарши ўйнайди. Англия Лига кубоги 1/8 финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Тоттенхем” ҳимоячиси Ван де Вен етакчиликни ўз зиммасига олмоқда