date

"Барселона" марказий ҳимоячисини йўқотди

"Барселона" марказий ҳимоячисини йўқотди
"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен жароҳат олди. Бу ҳақда El Barça juga a RAC1 хабар берди.

Манбага кўра, футболчининг жароҳати жиддий эмас, аммо унинг Испания чемпионатининг "Эльче"га қарши яқинлашиб келаётган учрашувида қатнашиши катта савол остида. Аввалроқ Кристенсен вирусли инфекцияни бошдан кечирган эди.

Ушбу мавсумда 29 ёшли Даниялик футболчи барча турнирлар доирасида тўққизта учрашувда майдонга тушган, бироқ самарали ҳаракатлар кўрсатмаган. Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Эльче" ўртасидаги баҳс якшанба куни, 2 ноябрда бўлиб ўтади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" марказий ҳимоячисини йўқотди