date

Силвано Мартино: "Наполи" билан ўйинда "Интер"ни танқид қилиш нотўғри

Силвано Мартино: "Наполи" билан ўйинда "Интер"ни танқид қилиш нотўғри
"Интер"нинг собиқ дарвозабони Силвано Мартино жамоанинг сўнгги натижаси ҳақида фикр билдирди. Ўтган ҳафта охирида "нерадзурри" меҳмондаги ўйинда "Наполи"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Наполи"га қарши ўйиндан келиб чиқиб, "Интер"ни танқид қилиш нотўғри. Жамоа яхши ўйин кўрсатди, аммо ўз имкониятларини амалга ошира олмади.

Бундан ташқари, ҳакамлик ҳам таъсир қилди. Муҳими, жамоа бу мағлубиятга қандай жавоб беради.

Бу уларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига таъсир қилади", – деди Мартино "Евро-Футбол.Ру" онлайн нашрига. "Интер" ҳозирда Италия чемпионати турнир жадвалининг тўртинчи ўрнида бормоқда.

Кристиан Чиву бошқарувидаги жамоа биринчи ўриндаги "Наполи"дан уч очкога орқада қолмоқда. 29 октябрь, чоршанба куни "Интер" А Сериясида "Фиорентина"га қарши уй учрашувини ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Силвано Мартино: "Наполи" билан ўйинда "Интер"ни танқид қилиш нотўғри