date
views 396

Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда

Туркияда йирик қурилиш корхонасига ўзбекистонлик фуқаролар ишга таклиф этилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, иш вақти 5/2 графикда, кунлик 8 соат (қўшимча ишлаш имконияти мавжуд). Иш ҳақи 500 АҚШ долларидан бошланади, (маош долларда берилади). Бўш иш ўринлари:

  • электрик;
  • қолипчи;
  • пайвандчи;
  • дурадгор;
  • ёрдамчи ишчи;
  • юк автомобили ҳайдовчиси.

Номзодлар учун талаблар:

  • 18-45 ёш;
  • меҳнатсеварлик;
  • судланмаган бўлиши;
  • тил билиш талаб қилинмайди.

Яшаш жойи, уч маҳал овқат, авиачипта ва виза харажатлари иш берувчи томонидан қопланади. Рўйхатдан ўтиш 8-9-10-11 август кунлари соат 18:00 гача.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда
-->