
Ўзбекистон ва Сербия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Эндиликда ўзбекистонликлар Сербияда қонуний равишда ишлашлари ва уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланади, деб хабар берди Ўзбекистон Миграция агентлиги.
Ҳужжат мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш, ишга жойлашувнинг шаффоф тизимини яратиш ва ноқонуний миграцияга қарши чоралар кўришни назарда тутади. Шунингдек, томонлар қонунчиликка риоя этилишини биргаликда назорат қилиш ва фуқароларимизнинг бандлиги тўғрисида маълумот алмашишни келишиб олди.
Яқин вақт ичида ўзбекистонликларни Сербияда ишга қабул қилиш тартиби белгиланган алоҳида протокол тайёрланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар