
2025 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 26,3 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,2 фоизга кўпдир.
Ҳудудлар бўйича энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган — 12,8 триллион сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (1,9 триллион сўм) ва Фарғона вилояти (1,7 триллион сўм) жойлашган.
Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё (257,5 миллиард сўм), Навоий (343 миллиард сўм) ва Жиззах (408,2 миллиард сўм) вилоятларида қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар