date

Хабаровскда Ўзбекистон фуқароси сирли ҳолатда вафот этди

Хабаровскда Ўзбекистон фуқароси сирли ҳолатда вафот этди

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Хабаровск шаҳрида юз берган ҳодиса бўйича расмий баёнот берди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Ижтимоий тармоқларда 2025 йил 12 декабр куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ОМОН ходимлари томонидан калтаклангани, рейд вақтида кафеда бир гуруҳ ватандошлар шафқатсиз дўппослангани ҳақида хабарлар тарқалди. Уларнинг икки нафари комага тушгани, кейинроқ улардан бири вафот этгани айтилмоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва уларга зарур консуллик ҳамда амалий ёрдам кўрсатмоқда. Шунингдек, жасадни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Бош консулхона Хабаровск ўлкаси прокуратураси, тергов бўлими ҳамда Россия ТИВнинг Хабаровскдаги вакилхонасига мурожаатнома ноталарини юбориб, вазиятни ҳар томонлама, холис ва қонуний тарзда текширишни сўради.

Ҳозирча фуқаронинг ўлими сабаблари бўйича расман тасдиқланган маълумот йўқ. Ваколатли идоралардан аниқ маълумотлар олинган сари қўшимча тафсилотлар жамоатчиликка тақдим этилиши билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда тилга олинган иккинчи фуқаро ҳақидаги маълумот эса ҳозирча тасдиқланмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хабаровскда Ўзбекистон фуқароси сирли ҳолатда вафот этди