
Кўпчилик 2026 йилни От йили деб атаяпти. Лекин бир “лекин” бор: Хитой тақвимида янги йил дарров 1 январда эмас, 17 февраль куни кириб келади. Демак, ўша кунгача ҳали Илон йили “навбатчилик”ни топширмаган ҳисобланади.
Хитой тақвими нима учун бундай?
Хитой тақвими ой–қуёш тизимига таянади: ойлар Ой ҳаракатига, йил эса фаслларга мослаштирилади. Шу сабаб ҳар йили Хитой янги йили санаси ўзгариб туради ва одатда январь охири — февраль ўрталари оралиғига тўғри келади.
12 йиллик ҳайвонлар айланмаси
Хитой тақвимида йиллар 12 та ҳайвон номи билан юритилади. Бу ҳайвонлар табиат, характер ва вақт айланишини рамзий ифодалайди. Рўйхат қуйидагича:
Сичқон
Сигир
Йўлбарс
Қуён
Аждаҳо
Илон
От
Эчки
Маймун
Хўроз
Ит
Чўчқа
Нима учун цикл Сичқондан бошланади?
Халқ ривоятига кўра, Осмон ҳукмдори ҳайвонларни чақириб, ким биринчи келса — шунга биринчи йилни бераман, деган. Сичқон эса айёрлик билан биринчи бўлиб етиб келган, сигир иккинчи бўлган, қолганлари эса келиш тартибига кўра жойлашган. Шунинг учун 12 йиллик айланма Сичқон йилидан старт олади.
Қисқаси, 2026 йил “От йили” деган гап тўғри, лекин у 17 февралдан кейин расман бошланади. Ҳозирча эса Илон йилининг “сўнгги сериялари” кетяпти — ким билади, балки энг қизиғи ҳам айнан охирида бўлар.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.