date

«Порту» «Барселона» вингери Руни Бардгчини ижарага олмоқчи

«Порту» «Барселона» вингери Руни Бардгчини ижарага олмоқчи

«Барселона»нинг 20 ёшли вингери Руни Бардгчи яна бир клуб эътиборини тортди. Ханс-Дитер Флик қўл остида у доимий ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ, шу боис швед футболчисининг ижарага кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар тўхтамаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Экрем Конурнинг маълумотига кўра, «Порту» январ ойида Бардгчини ижара асосида таркибига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ «кўк-анорранглилар» устози мавсум давомида таркибни сусайтиришни хоҳламаяпти, шунинг учун «аждарлар» учун бу келишувни амалга ошириш осон бўлмайди.

Руни Бардгчи 2025 йил ёзида Даниянинг «Копенгаген» клубидан «Барселона»га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у каталонияликлар сафида 13 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Порту» «Барселона» вингери Руни Бардгчини ижарага олмоқчи