date

Президент давлат клиникаларини ислоҳотга чақирди

Президент давлат клиникаларини ислоҳотга чақирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларига хусусий сектор тажрибасидан фойдаланишни тавсия қилди. Бу ҳақда у тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашувда таъкидлади.

Давлат раҳбари қимматбаҳо тиббий ускуналар вилоят ва туман клиникаларида кўпинча етарлича самарали ишлатилмаётганини қайд этди. Масалан, Тошкент вилоятининг Гурлан туманидаги МКТ аппарати тўлиқ қувватда ишлатилмаяпти.

Яна бир мисол — Навоий вилояти Тез тиббий ёрдам марказидаги 1 миллион долларлик ангиограф фақат 4 фоиз юклама билан ишламоқда. Шунингдек, Мирзиёев ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва оилавий поликлиникалар бошлиқлари ҳанузгача эски услубда ишлаётганини танқид қилди.

Давлат раҳбари Республика онкология марказининг фаолиятига ҳам тўхталиб, у ерда Туркиядан келган бошқарувчи ишлаётганини, шунингдек, Франциянинг "Густав Русси" клиникаси мазкур марказга ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

"Ҳар бир марказ раҳбари ўз хулосаларини чиқариб, йиллик катта режа тузиши зарур. Улар уч ой ичида хориждан ҳамкор топиб, ўзлари ўзгаришлар киритадими ёки биз уларни ўз ўрнидан олиб ташлаймиз", — деди Мирзиёев.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Президент давлат клиникаларини ислоҳотга чақирди