
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятининг 2026 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, 14 та туман ҳудудида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 90 та объект барпо этилиши ва таъмирланиши, шунингдек 242 км сув қувурлари қурилиши ҳамда янгиланиши режалаштирилган.
Режада инфратузилманинг бошқа йўналишлари ҳам бор: 290 км дан ортиқ автомобиль йўллари қурилади ва реконструкция қилинади, 15 та йўл ўтказгич барпо этилади. Электр таъминотини кучайтириш учун 70 та трансформатор пункти ўрнатилиб, 137 км электр тармоқлари янгиланади.
Ҳудуддаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари «яшил» ёндашувлар ҳамда энергия самарадорлиги бўйича минимал талаблар асосида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, келгуси йил июлидан бошлаб вилоятдаги сув таъминоти корхоналари сувдан фойдаланиш учун ундириладиган солиқлар ҳисобидан тушадиган маблағлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Шу даврдан Самарқанд вилоятида томчилатиб суғориш тизимини ўрнатишга субсидиялар жорий этилади: ҳар бир гектар учун 12 млн сўм тўланиши белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.