date

Автомобил сотувчиларига одометр маълумотларини яширгани учун жарима киритилиши мумкин

Автомобил сотувчиларига одометр маълумотларини яширгани учун жарима киритилиши мумкин
Ўзбекистонда автомобилларни сотишда ҳақиқий юрилган масофани яширганлик учун жарима белгиланиши мумкин. Ушбу масала бўйича қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Муҳокамалар 20 ноябргача давом этади. Сўнгги йилларда автомобил сотувчиларнинг одометр кўрсаткичларини атайлаб камайтириб, машинани асл қийматидан қимматроққа сотиш ҳолатлари кўпайган.

Бундай фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида ҳукумат ушбу маълумотларни яширгани учун маъмурий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилмоқда. Шу мақсадда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 121-1-модда қўшилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу модда сотувчининг юрилган масофа ўзгартирилганини ёки одометр алмаштирилганини харидорга маълум қилмаган тақдирда, унга жарима солишни назарда тутади. Агар сотувчи одометр маълумотлари ўзгартирилганини ёки қурилма алмаштирилганини хабар қилмаса, унга 10 дан 15 БВгача (4,12 млн сўмдан 6,18 млн сўмгача) жарима солиниши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Автомобил сотувчиларига одометр маълумотларини яширгани учун жарима киритилиши мумкин