
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 14–16 ноябр кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари иштирокида олий даражадаги музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилмоқда, дея таъкидланди Президент матбуот хизматида.
Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари савдо, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишади. Шунингдек, Мирзиёев ва Тўқаев минтақавий долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқишади.
Ташриф доирасида халқаро саноат кооперацияси марказининг очилиши ва стратегик ҳамкорликни кучайтиришга оид ҳужжатлар тўплами имзоланиши ҳам режалаштирилган. Президент Тўқаев шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.