date

Тошкентда кадастр ходими 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Тошкентда кадастр ходими 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Тошкентда уй ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган кадастр ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, давлат Кадастрлар палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси Бўстонлиқ туман филиали ходими мазкур туманда жойлашган 8 сотих ер майдонидаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда кадастр ходими сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда кадастр ходими 5 минг доллар пора билан қўлга тушди