date

Ўзбекистонда наркотикларга қарши кураш белгиси жорий этилади

Ўзбекистонда наркотикларга қарши кураш белгиси жорий этилади
Ўзбекистонда наркотик жиноятлари ва гиёҳвандликка қарши курашаётган фуқаролар кўкрак нишонлари билан тақдирланади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Номзодлар рўйхатини ҳар йили Наркотик ва ўқотар қуроллар устидан назорат агентлиги тақдим этади. Тақдирлаш маросими ҳар йили 26 июн куни, Гиёҳвандликка қарши халқаро кураш куни муносабати билан ўтказилади.

Нишон фақат бир марта топширилади. Ҳужжатда нишонни тақиш қоидалари ҳам кўрсатилган — давлат мукофотларидан кейин, кўкракнинг чап томонида тақилади.

Ноябр ойи бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёшларни наркотиклардан ҳимоя қилишга оид қарор имзолаган эди. Унга кўра, наркотикларни тарқатган ва бу жиноятларни беркитган шахсларга нисбатан жазолар кучайтирилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, наркоманлар ва токсикомания билан оғриганларни аниқлаш ва даволаш тизимини янгилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда наркотикларга қарши кураш белгиси жорий этилади