
Тошкент шаҳрида 14-17-ноябр кунлари йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши муносабати билан транспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар киритилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
15 ноябр куни Абдулло Қодирий кўчасининг Ганга кўприги қисмида ҳамда Қарасарой кўчасида қисман йўл ёпилади. 16 ноябр куни, Ислом Каримов кўчасининг Фурқат кўчаси билан кесишган қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
14-17 ноябр кунлари шаҳарга вилоятлардан юк транспорти киришига рухсат берилмайди, шунингдек, марказий ҳудудда уларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Ҳайдовчилар учун альтернатив йўналишлар тақдим этилган бўлиб, Фарғона водийсидан келувчи транзит транспорт Д-012 автомагистралига йўналтирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.