
Эрон, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия давлатлари Истанбулда Евроосиё транзит коридорининг жанубий йўналиши бўйича темирйўл юк ташувларини кенгайтиришга оид келишув имзолади. Бу ҳақда Mehr News Agency хабар берди.
Давлатлар контейнер поездлари учун ягона тарифларни жорий этиш, уларнинг ҳаракатланиш вақтини қисқартириш ва божхона харажатларини камайтириш борасида келишиб олди. Ҳужжат шунингдек, коридорнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш ва Хитой ҳамда Европа ўртасидаги савдода жанубий йўналишнинг улушини кўпайтириш учун инфратузилмани модернизация қилишни ҳам кўзда тутади.
Mehr ахборотига кўра, Эрон транзитда асосий боғловчи бўғин бўлиб қолмоқда. Янгиланган йўналишнинг асосий қисми мазкур давлат ҳудудидан ўтади.
2024 йилда ушбу йўналиш орқали Эрондан ўтган юк ҳажми қарийб 60 миллион тоннага етиши кутилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.