Самарқандда 29 ёшли эркакнинг қорнидан 200 грамм мих чиқди

1 дақиқа ўқиш8.5K
Самарқандда 29 ёшли эркакнинг қорнидан 200 грамм мих чиқди

Самарқандда тиббиёт амалиётида кам учрайдиган, лекин одамни ларзага соладиган ҳолат қайд этилди. 29 ёшли фуқаронинг қорин бўшлиғидан жами 200 граммга яқин мих ва “саморез”лар олиб ташланди. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали маълум қилди.

Маълум қилинишича, А.Э. исмли 29 ёшли бемор муассасага қорин соҳасидаги кучли оғриқ билан олиб келинган. Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ҳамда лаборатория текширувлари натижасида унинг меъда-ичак тизимида катта миқдорда ёт жисмлар борлиги аниқланган. Дастлабки хулосаларга кўра, бу металл буюмлар инсон ҳаёти учун ўта хавфли ҳолатни юзага келтирган.

Шифокорлар беморни вақтида қутқариб қолиш мақсадида шошилинч жарроҳлик амалиётига киришган. Лапаротомия ва гастростомия усулида ўтказилган операция давомида қорин бўшлиғидан михлар, “саморез”лар ҳамда бошқа металл жисмлар чиқариб олинган.

Айни пайтда беморнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда. У шифокорлар назорати остида даволанишда давом этмоқда.

Тиббиёт муассасаси маълумотларига кўра, эркак қаттиқ стресс ҳолатида бўлиб, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмагани сабаб ушбу буюмларни ютиб юборган бўлиши мумкин. Мутахассислар эса бундай ҳолатлар руҳий босим ва оғир психологик ҳолат оқибатида юзага келиши мумкинлигини эслатиб, стресс белгиларини енгил кўрмасликка чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?