Солиқ қарзи сабабли нотурар бино хатланди

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобланган.
Жиззах вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорларига асосан "Ш.К." фермер хўжалигидан ижро ҳужжатлари бўйича солиқ қарзини ундириш бўйича ижро варақалари Бюронинг Шароф Рашидов тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли нотурар бино-иншоотлари хатланди.
Қарздорлик тўлиқ бартараф қилинмаган тақдирда, ушбу мулк воситаси аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллар қарздорликка йўналтирилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!