date

Гаровдаги автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди

Гаровдаги автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди

Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздорлар А.С. ва К.Ф.дан солидар тартибда ундирувчи “П.М.Т.” МЧЖ фойдасига 83 461,6 минг сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 11.12.2025 йилда қабул қилинди.

Қарздор қарзни ихтиёрий равишда тўлаш ва гаровдаги автотранспорт воситасини топширишдан воз кечганлиги сабабли, қонун талабларига мувофиқ давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро чоралари қўлланди. Натижада гаровдаги "KIA Bongo 3" русумли автотранспорт воситаси махсус техника ёрдамида олиб кетилиб, далолатнома асосида жарима майдонига жойлаштирилди.

Айни пайтда автотранспорт воситаси “E-Auksion” савдоларига чиқариш чоралари кўрилиб, савдодан тушган пул маблағлари ундирувчига ўтказилади.

Қарздорликни ўз вақтида тўлаш мажбурий ижро чораларининг олдини олишини, акс ҳолда мол-мулкка ундирув қаратилиши мумкинлигини эслатиб ўтиш муҳим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Гаровдаги автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди