date

Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими бўлди

Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими бўлди
Жиззах вилояти ҳокими лавозимига Улуғбек Мустафоев тайинланди. Унинг номзоди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Жиззах вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилди.

Вилоят депутатлари ва фаоллари номзод бўйича ўз фикрларини билдиришди. Овозгачча жараёндан сўнг Мустафоев вилоят ҳокими сифатида тасдиқланди.

Давлат раҳбари янги ҳокимга вилоятга 4,5 миллиард доллар хорижий инвестицияларини жалб қилиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 175 минг кишини иш билан таъминлаш ҳамда 15 минг оилани қашшоқликдан чиқариш вазифаларини юклади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими бўлди