Тошкентда вояга етмаганларга босқинчилик қилганлар қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш501
Тошкентда вояга етмаганларга босқинчилик қилганлар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида вояга етмаган ўсмирга нисбатан содир этилган босқинчилик жинояти жамоатчилик орасида катта резонанс уйғотди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этган икки нафар шахс қисқа муддат ичида қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса “Қўйлиқ” кийим бозорининг орқа қисмида, дарё бўйи ҳудудида содир бўлган. Вояга етмаган Отабек исмли ўсмирга нисбатан куч ишлатиб, босқинчилик қилингани ҳақида ички ишлар органларига хабар тушган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида гумонланувчилар аниқланиб, Бектемир туманида қўлга олинган. Улардан бири Тошкент вилоятида яшовчи Анвар исмли шахс, иккинчиси эса Андижон вилоятидан бўлиб, муқаддам судланган Баҳром экани маълум қилинди.

Гумонланувчилардан бирининг сўзларига кўра, ҳодиса куни улар бозор томон йўл олган бўлган. Шу пайтда тасодифан учраган ўсмир чалғитилган, ортидан эса унга зарба берилган. “Қилган ишимдан қаттиқ афсусдаман”, дея изоҳ берган у.

Айни пайтда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд қарорига асосан қамоқ эҳтиёт чораси танланган.

Эслатиб ўтиш жоиз, сўнгги вақтларда мамлакатнинг турли ҳудудларида уюшган ва зўравонликка мойил гуруҳларга қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай жиноятларга нисбатан муросасиз муносабатда эканини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?