Тошкентда давлат тили талабини бузган реклама олиб ташланди

1 дақиқа ўқиш2.8K
Тошкентда давлат тили талабини бузган реклама олиб ташланди

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди. Хусусан, Тошкент давлат тиббиёт университети яқинида ҳинд тилида ёзилган реклама пешлавҳаси ўрнатилгани ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг пойтахт ҳокимлиги томонидан текширув ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида мазкур реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда рухсат олинмасдан, қонунга зид равишда жойлаштирилгани аниқланди. Шунингдек, рекламада ахборот бериш қоидаларига риоя этилмагани, жумладан, “Давлат тили тўғрисида” ҳамда “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани қайд этилди.

Маълум қилинишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида жойлаштириладиган барча реклама материаллари аввало давлат тилида бўлиши шарт. Зарур ҳолларда қўшимча равишда бошқа тиллардан ҳам фойдаланиш мумкин, бироқ давлат тилидаги матн асосий ва устувор ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳар қандай реклама ташқи ахборот воситаларини жойлаштириш учун тегишли рухсат ҳужжатлари талаб этилади.

Аниқланган қоидабузарликлар асосида ҳинд тилида ёзилган ноқонуний реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда демонтаж қилинди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлар ва ташкилотларни реклама баннерлари, пешлавҳалар ҳамда ташқи ахборот воситаларини ўрнатишда қонун талабларига қатъий амал қилишга чақирди.

Шунингдек, бундай ҳолатлар такрорланса, реклама материаллари олиб ташланиши ва масъул шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилиши эслатиб ўтилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?