date

Тошкент метросида тўрт бекатнинг вестибюллари очилади

Тошкент метросида тўрт бекатнинг вестибюллари очилади
2025 йил 11 декабрдан Тошкент метросида тўрт станцияда вестибюлллар фаолияти қайта тикланади. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати маълум қилди.

Шаҳар аҳолиси учун «Ўзбекистон», «Машинасозлар», «Ғафур Ғулом» ва «Миллий боғ» станцияларининг вестибюлллари очиқ бўлади. Аввалроқ ушбу вестибюлллар таъмирлаш ишлари учун ёпилган эди.

«Ҳозирда ушбу вестибюллларда барча техник ишлар якунланган ва станциялар замонавий техник ускуналар билан тўлиқ таъминланган», — дея таъкидлашди пойтахт метрополитени вакиллари.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метросида тўрт бекатнинг вестибюллари очилади