date

Octobank Visa мукофотларини қўлга киритди

Octobank Visa мукофотларини қўлга киритди
Octobank жорий йилда халқаро Visa тўлов тизимининг икки нуфузли мукофотига сазовор бўлди: "Электрон тижоратда энг яхши эксклюзив банк" ва "Криптокарталар ишга туширилиши учун". Мукофотлаш маросими 10 декабр куни Visa Excellence Cup 2025 доирасида бўлиб ўтди.

Best E-com Acquirer мукофоти Octobank'нинг электрон тижоратда етакчи банк сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади. Octobank эквайринги бутун Ўзбекистон бўйлаб 15 мингдан ортиқ компаниялар томонидан танланган.

Банк хизматлари тадбиркорларга бизнесни кенгайтириш, онлайн савдони ошириш ва янги бозорларга чиқишда ёрдам беради, тўловларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлайди. Crypto-Linked Card Launch мукофоти эса криптокарталарнинг муваффақиятли ишга туширилгани учун берилди.

Мижозларнинг рақамли активларга киришини осонлаштириш ва молиявий тизимга инновацион ечимларни жорий этиш Octobank стратегиясининг муҳим йўналишларидан биридир. Эслатиб ўтамиз, Octobank 2024 йилда ҳам Ўзбекистонда эквайрингнинг муваффақиятли ривожланиши учун Visa мукофотига сазовор бўлган эди.

Бу йил эса банк электрон тўловлар соҳасидаги етакчи позициясини мустаҳкамлади. "Octobank Visa ҳамкорларига билдирилган ишонч ва юксак баҳо учун миннатдорлик билдиради.

Кейинги 2026 йилда биз хизматларимизнинг технологиявий имкониятларини ривожлантиришда давом этамиз ва мижозларимиз учун қулай, хавфсиз ҳамда осон тўлов воситаларини тақдим этамиз," — дейилади банк баёнотида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Octobank Visa мукофотларини қўлга киритди