
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ертўлада таъмирлаш ишлари давомида қуроллар ва ўқ-дориларни топди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 декабр куни эркак ертўлада қиличлар, ханжарлар, қуроллар, граната, унинг запаллари, детонатор ва бошқа ўқ-дориларни топганини ҳуқуқ-тартибот органларига хабар қилган. Текширув давомида аниқланишича, ушбу қурол ва ўқ-дорилар уй эгасининг отасига тегишли бўлган.
Марҳум отаси илгари Мудофаа вазирлигида ишлаган. ИИББ фуқароларга қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топшириш жиноий жавобгарликдан озод этилишини эслатиб ўтди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.