
Россиянинг Wildberries онлайн бозор платформаси Тошкентда WB Taxi хизматини ишга туширди. Android ва iOS смартфонлари учун махсус илова орқали автомобиль чақириш имконияти тақдим этилади.
Янги фойдаланувчилар бошқа мижозларнинг шахсий ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиши ёки илова орқали ариза топшириши мумкин. Spot хабарига кўра, фойдаланувчиларга тўрт турдаги тариф танлови таклиф этилади: 'Стандарт', 'Комфорт', 'Комфорт Плюс' ва 'Мулти'.
Саёҳат учун тўловни банк картаси орқали амалга оширганларга 50% кешбек тақдим этилади. Аввалроқ, хизматнинг дастлабки босқичида у 'ёпиқ клуб' форматида ишга туширилиши ҳақида маълум қилинган эди. Бу услуб йўловчилар учун қулайлик ва хизматнинг силлиқ ишлашини таъминлашга қаратилган.
'Ёпиқ клуб формати бизга хизматни ривожлантириш бўйича максимал эътибор қаратиш имконини беради. Хизматни босқичма-босқич ишга туширамиз ва тизимнинг барча элементларини синчиклаб кузатамиз. Клуб иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари хизматни янада такомиллаштириш ва кенгайтишга тайёргарлик кўришга ёрдам беради', — деди WB Taxi раҳбари Анатолий Сморгoнский.
Аввалроқ компания Россияда такси хизматини ишга тушириш режалари бўйича тарқалган хабарларни рад этган эди. Уларнинг таъкидлашича, хизмат аввал Ўзбекистон ва Беларусда синовдан ўтказилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.