date

19 декабрь: Ўзбекистонда совуқ, туман ва музлама кузатилади

19 декабрь: Ўзбекистонда совуқ, туман ва музлама кузатилади

19 декабрь куни Тошкент шаҳрида кундузги ҳаво ҳарорати 1–3 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда. Синоптиклар маълумотига кўра, пойтахтда кун давомида ёғингарчилик бўлмайди. Бироқ кечки соатларга бориб ҳарорат пасайиб, ҳаво –2 даражагача совийди.

Эрталабги пайтда айрим ҳудудларда енгил қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шу сабабли йўлларда музламалар пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Ҳайдовчилар ва пиёдалардан эҳтиёткорлик талаб этилади.

Марказий вилоятлар ҳамда Фарғона водийсида кундузи ҳаво 0–5 даража илиқ бўлади. Кечаси эса ҳарорат 5 даражагача совиб, қишки совуқ янада сезилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида нисбатан илиқ ҳаво сақланади. Кундузги ҳарорат 4–9 даражагача кўтарилиши мумкин, аммо кечқурун ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли мавжуд.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво янада совуқ бўлади. Кундузи ҳарорат –2 даражадан 3 даража илиққача, кечаси эса –9…–14 даражагача пасайиши кутилмоқда. Устюрт платосида эса тунги совуқ –18 даражагача етиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда кундузи ҳаво –3…2 даража атрофида бўлса, кечаси –7 даражагача совийди. Шунингдек, тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда ва вақт-вақти билан қор ёғиши мумкин.

Бутун республика бўйлаб айрим жойларда туман ва музламалар сабаб йўлларда кўриниш ёмонлашиши мумкин. Шу боис, йўлга чиқишда об-ҳаво шароитларини инобатга олиш ва эҳтиёткорликни ошириш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » 19 декабрь: Ўзбекистонда совуқ, туман ва музлама кузатилади