date

Тошкентда ҳаво тиниқлашди: 44 балл фонида тоғлар кўрина бошлади

Тошкентда ҳаво тиниқлашди: 44 балл фонида тоғлар кўрина бошлади

Экология қўмитаси маълумотига кўра, Тошкентда ҳаво сезиларли даражада тозалангани сабабли шаҳар ҳудудидан тоғлар кўринадиган бўлди. Идора пойтахтда нафас олиш осонлашганини таъкидлади. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Қўмита баёнотида бундай ўзгаришлар ўз-ўзидан юз бермаётгани, бу Экологияни муҳофаза қилиш бўйича махсус комиссия томонидан кўрилаётган қатъий чоралар, рейдлар ва жамоатчилик назоратининг дастлабки натижалари экани қайд этилди.

IQAir мониторингига кўра, 29 декабрь тонгида Тошкентда ҳаво ифлосланиши индекси 44 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич шаҳарда ҳаво деярли тоза эканини англатади. Соат 10:17 ҳолатига пойтахт дунё шаҳарлари орасида ҳаво ифлосланиши бўйича 77-ўринда қайд этилган.

Самарқанд ва Нукусда эса ҳаво ифлосланиши даражаси нисбатан юқорироқ бўлиб, индекслар мос равишда 53 ва 68 баллни кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ҳаво тиниқлашди: 44 балл фонида тоғлар кўрина бошлади