Чимган тоғларида уч фуқаро йўлидан адашиб қолди

28 декабр куни Бостанлиқ туманидаги Чимеон маҳалласида жойлашган “Қизилжар” тоғида сайр қилган уч нафар фуқаро йўлини йўқотиб, ортга қайта олмаган. Чимган қутқарув отряди қидирув ишлари натижасида уларни топиб, тоғдан хавфсиз туширишга ёрдам берди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 28 декабрь куни Тошкент вилояти ФВБга 112 қисқа рақами орқали Бўстонлиқ туманидан шошилинч мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Маълум бўлишича, уч нафар фуқаро Чимеон маҳалласидаги "Қизилжар" тоғига сайрга чиққан, бироқ йўлни йўқотиб, ўз кучи билан ортга қайта олмаган.
Хабар ортидан Чимган қутқарув отряди тезкор равишда ҳудудга йўл олди. Қидирув ишлари натижасида адашганлар топилиб, уларга тоғдан хавфсиз тушиш ва хавфсиз жойга етказишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.






























Изоҳлар 0
…