2025 йилнинг 11 ойида қанча ўзбекистонлик АҚШ визасини олди?

2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, АҚШга виза олган Ўзбекистон фуқаролари сони 15,2 мингни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 мингга кўп.
Ҳисобот даврида АҚШга боришнинг энг асосий сабаби туризм бўлган: 11 ой давомида 10,8 минг киши сайоҳат мақсадида йўлга чиққан.
Шунингдек, 3,7 мингдан ортиқ фуқаро қариндошлари билан учрашиш учун АҚШга борган. Таълим олиш ниятида 333 киши, хизмат сафари билан эса 307 киши сафар қилган.
Даволаниш учун АҚШни танлаган Ўзбекистон фуқаролари сони 28 нафарни ташкил этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг