Бруну Фернандешнинг X ижтимоий тармоғидаги аккаунти бузиб кирилди

Бруну Фернандеш яна муаммога дуч келди: португалиялик ҳужумчининг “X” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига номаълум шахслар бузиб кириб, аккаунтни назоратига олди. Шундан сўнг футболчининг контактларига ҳақоратомуз хабарлар тарқатила бошланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиянинг A Bola нашри хабар беришича, хакер Фернандеш номидан ғалати баёнот ҳам ёзиб қолдирган — гўёки у Англия терма жамоасида... крикет бўйича ўйнаш ҳақида ўйлаётган эмиш.
Вазиятга “Манчестер Юнайтед” ҳам муносабат билдирди: клуб махсус коммюнике эълон қилиб, мухлисларни бу каби шубҳали ва ноодатий постларга ишонмасликка чақирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг