date

«Барселона» кетма-кет ўнинчи ғалабасини ҳам қўлга киритди

«Барселона» кетма-кет ўнинчи ғалабасини ҳам қўлга киритди

Каталониянинг «Барселона»си Испания Суперкубоги финалида Мадриднинг «Реал» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва барча мусобақаларда ажойиб сериясини давом эттирди — бу каталонлар учун кетма-кет 10-ғалаба бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўтган йил 25 ноябр куни «Челси» каталонларни йирик ҳисобда енгганди. Ўша баҳсда Роналд Араухо майдондан четлатилганди ва бу унинг сўнгги учрашуви бўлиб қолган. Шундан кейин «Барселона» ўзини қўлга олиб, орадан бир ярим ой ўтгунча ўтказган 10 та ўйиннинг барчасида зафар қучди.

Ушбу серия таркибида Чемпионлар лигасида битта ўйин, Испания Кубогида битта учрашув, Суперкубокда икки баҳс ва қолганлари чемпионат доирасидаги беллашувлар бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» кетма-кет ўнинчи ғалабасини ҳам қўлга киритди