date

Муниса Ризаеванинг ўғли Алеекс билан ўтказган энг қадрли лаҳзалари (видео)

Муниса Ризаеванинг ўғли Алеекс билан ўтказган энг қадрли лаҳзалари (видео)

Хонанда Муниса Ризаева ўғли Алеекс билан бирга ўтказаётган бахтли ва самимий лаҳзаларини Instagram саҳифасига жойлади. Санъаткор ушбу онларни мухлислари билан бўлишишни истаб, она ва бола ўртасидаги меҳрга тўла дақиқаларни намойиш этди.

Видеода Муниса ўғли билан бирга мультфильм томоша қилаётгани, уни эркалагани акс этган. Ушбу кадрлар қисқа фурсатда мухлислар эътиборини тортиб, кўплаб илиқ изоҳлар ва самимий тилакларга сабаб бўлди. Кузатувчилар Алеекснинг ширинлиги ва ёқимтойлигини алоҳида таъкидлаб, хонандага ва унинг оиласига бахт тилашди.

Мазкур видео орқали Муниса Ризаева оналик нақадар улкан бахт эканини, фарзанд Аллоҳ берган энг бебаҳо неъмат эканини яна бир бор эслатди. Шунингдек, она учун фарзанди билан бирга ўтказилган ҳар бир лаҳза энг қадрли, энг қимматли бойлик эканини самимий тарзда ифодалаб берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаеванинг ўғли Алеекс билан ўтказган энг қадрли лаҳзалари (видео)