12:35 / 17.06.2017
5 030

Ўзбекистонлик астрономлар янги юлдуз чақнашини қайд этди

Ўзбекистонлик астрономлар янги юлдуз чақнашини қайд этди
Ўзбекистонлик астрономлар Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор тоғ тизмаларида жойлашган ЎзР ФА Астрономия институтининг Майданак обсерваториясида 25 май куни ўта янги юлдуз чақнашини қайд этди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Бу юлдуз Етти қароқчи юлдуз туркумидаги NGC 3938 рақамли спирал галактикада кўринди.

«Астрономия соҳасидаги замонавий тасаввурларга кўра, юлдузлар ҳам тирик мавжудотлар каби туғилади (пайдо бўлади), миллиард йил ривожланади (умр кўради) ва ниҳоят сўнади. Айрим юлдузларнинг эволюцияси ўта ҳалокатли, катта портлаш билан тугайди. Бундай пайтларда юлдуз қаърида қизиб ётган модда атрофга сочилиб кетади ва кечагина хира бўлиб ёки умуман Ердан кўринмайдиган юлдузча ўрнида ёрқин ўта янги юлдуз пайдо бўлади. Бундай жараёларни кузатиш олимларга юлдузларни тузилиши ва эволюцияси қонунларини тушуниш каби фундаментал масалаларга ойдинлик киритишга хизмат қилади», — дейилади хабарномада.

«25 май куни пайдо бўлган ва SN 2017ein номи билан қайд этилган ўта янги юлдузнинг аҳамияти шундаки, у бизга нисбатан яқин, «атиги» 50 миллион ёруғлик йили масофасида жойлашган ва биз у ҳақда батафсил маълумотлар олиш имконига эга бўляпмиз» — қўшимча қилинади материалда.

Юлдуз ёрқинлиги ўзгаришининг дастлабки таҳлиллари бу ноёб ҳодиса эканлигини кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик астрономлар янги юлдуз чақнашини қайд этди